Tuman tarixi

Норин тарихи ҳақида гапирилганда унинг мелоддан аввалги V-III асрларга бориб тақалиши кўпгина китобларда ёзиб қолдирилган. Жумладан, Қуюлтепадан топилган археологик ашёлар бунга мисол бўла олади. Учтепадаги Булоқли мозортепа қатламларидан қазиб олинган сопол парчалари эса ушбу масканда 2200-2300 йил аввал хам аждодларимиз истиқомат қилганлигидан далолат беради. Демак, юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, Норин одамлар томонидан мелоддан аввалги IV асрдан ўзлаштира бошланган. XVI асрдан Дашти Қипчоқдан 92 ўзбек уруғлари Мовароуннахрга кириб келиши муносабати билан Қипчок ва Қурама уруғлари туб жойли ахоли ўзлаштирмаган ерларга келиб ўрнашади. Норинкапа, Кемабоши, Дўмар, Катта Яйдок, Катта Ўлмас каби қишлоқ ва махаллалар шулар жумласига киради. Учтепа, Қуюлтепа, Тўда қишлоқлари эса энг қадимги ахоли яшаш худудлари бўлиб, бу жойларда ахоли қадим-қадимдан яшаб келади.

Туман 1926 йили 29 сентябрда ташкил этилган. Ер майдони 274,64 кв километрни ташкил қилган. Ахолиси 19,6 минг нафардан ошмаган. Норинга район деб ном берилиб, Хаққулобод қишлоғи марказ деб белгиланган. 1927 йилда туман марказида биринчи мактаб биноси қурилиб, болаларга замонавий таълим олишга жалб қилинган. 1925 йилда яна 8 та мактаб Тўда, Учтепа, Норинкапа, Думар, Хўжаобод ва Хаққулобод қишлоқларида очилади. 1926 йилда суғориладиган майдон 16052 гектардан иборат бўлиб, 10495 гектарига пахта экилган. 112 та майда жамоа хўжаликлари мавжуд эди.

Норин тумани бугунга келиб тубдан ўзгарди. Худуди 207,1 минг кв километрни ташкил этгани ҳолда, ўз бағрига Хаққулобод шахри, Пахтақишлоқ, Тошлоқ, Хўжаобод, Тўда, Марғизор, Норинкапа, Учтепа, Қўргонтепа қишлоқлари ва улар таркибидаги 57 та махаллаларни ўз ичига  олади.

 

Ob-havo

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyat Norin tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.norin.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.