Азиз пиллакорлар! Ипак қуртини етиштириш давомида ёнғин хавфсизлиги талаб қоидаларига риоя қилинг!

         Халқимизнинг миллий бойликларидан бири хисобланган пилла хосилини талофатсиз йиғиштириб олишга тайёргарлик кўришда туман худудида жойлашган пиллачилик фермер хўжаликларининг дала шийпонларида хамда ахоли яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тадбирлар олиб борилмоқда. Ўтказилган тадбирлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга ва ипак қутрини парвариш қилаётган фуқароларга тавсия ва йўриқномалар бериб борилмоқда.

         Пиллачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва фуқароларга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирларни туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қуйидагилар тавсия этилади. 

 - ипак қурти боқилаётган жой (яшаш хонадон)ларда носоз электр қурилмалари ва розетк-аларидан фойдаланманг;

- ипак қурти боқилаётган жой (яшаш хонадон)ларда вақтинчалик электр кабелларидан, очиқ оловдан фойдаланиш таъқиқланади;

- ипак қурти боқилаётган жой (яшаш хонадон)ларда енгил ёнувчи суюқ (бензин, керосин, солярка ва бошқа нефт махсулот) ларни, газ баллонларни ва шу каби ёнғинга хавфли бўлган буюмларни олиб кирилишига  ҳамда сақланишига йўл қўйманг;

- ипак қурти боқилаётган жой (яшаш хонадон)ларида ёки бошқа хоналарда ёнғин содир бўлса зудлик билан телефон орқали 101 ёки  69-61-21-053 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беринг, сўнгра ёш болалар ва қарияларни хавфсиз жойга олиб чиқишга харакат қилинг;

- фавқулодда вазиятлар (ёнғин) содир бўлган тақдирда, мавжуд бўлган моддий бойликларни хавфсиз жойга олиб чиқишни ташкиллаштиринг;

- пилла қабул қилиш ва саклаш масканларида дастлабки  ёнғин  ўчириш  воситалари билан таъминлаш;

         - пилла қабул қилиш ва саклаш масканларида ёнғин хавфсизлиги таъминлаш юзасидан огохлантирувчи  пано  ва  белгилар билан жиҳозлаш;

         - пилла қабул қилиш ва саклаш масканларда ҳамда дала шийпонларида ёнғинга қарши қалқонлар ташкил этилиб, дастлабки ёнғин ўчириш  анжомлари  билан  етарли  микдорда таъминлаш;

         - пилла қабул қилиш ва сақлаш масканларининг ишчи-хизматчилари билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари рияо қилишликлари юзасидан йўрикномалардан ўтказиш;

         - зарур холларда ёнғин чиқиш хавфи бўлган ипак қурти парвариш қилинаётган бино-иншооатларда камчиликлар бартараф этилмагунга қадар вақтинча иш фаолиятларини тўхтатиш;

       Азиз пиллакорлар! Пилла хосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ишларини хар томонлама мувоффақиятли ўтказайлик. Пиллани  йиғиштириб олишда ва сақлаш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

       Пилла-халқимизнинг миллий бойлиги, уни ёнғиндан сақлаш хар биримизнинг инсонийлик бурчимиз бўлмоғи лозим.

 

         Норин туман  ФВБ ПНБ

мутахассиси оддий аскар                                                  Д. Муродов

Ob-havo

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyat Norin tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.norin.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.