НОРИН ТУМАНИНИНГ САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Норин туманида 2020 йилнинг январь-июньойларида туманда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 165,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 148,9 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг январь-июньойларида туманда 41,1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 116,9 % га тўғри келди. Жами саноатдаги улуши 24,8 % ни ташкил этди.

Туманда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш ва уни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириб борилиши, ўз навбатида кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарларини  ишлаб чиқариш ҳажмини  доимий  ўсиб боришига сабаб бўлмоқда.

2020 йилнинг январь-июньойларида кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 35,4 млрд.сўм бўлиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 21,4 % ни ташкил этган. Шунингдек, ушбу даврда кичик бизнес субъектлари томонидан
34,0 млрд.сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, кичик бизнес субъектларининг халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдаги улуши 82,8 % ни ташкил этган.

2020 йил январь-июньойларида туман бўйича аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1009,9 минг сўмни ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 250,9 минг сўмни ташкил этмоқда.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 146,1 %ни ташкил қилди, шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган халқ истеъмоли товарларининг ўсиш сўръати 114,7 %ни ташкил этди.

Норин туман статистика бўлими       Тел: 61-23-190

Ob-havo

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyat Norin tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.norin.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.