Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг 2021 йил учун Наманган вилояти Норин туманининг маҳаллий бюджети тўғрисидаги қарори

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2020 йил 25 декабрдаги
    ЎРҚ-657-сон Қонуни ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги 77/15-06-сонли қарори ҳамда вилоят молия бош бошқармасининг 2020 йил 30 декабрдаги 01-14/20-01-32/2991-сонли хатига  ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил
    30 декабрдаги 77/15-06-сонли қарори ва вилоят молия бош бошқармасининг 2020 йил 30 декабрдаги 01-14/20-01-32/2991-сонли хатига мувофиқ Норин тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йилги даромадлари 36 771 041.0 минг сўм, харажатлари 129 262 470.0 минг сўм маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 92 491 429.0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга Наманган вилоятининг вилоят бюджетидан ушбу Кенгаш қарорига мувофиқ ажратиладиган маблағлардан фақат 2021 йил молия йили давомида фойдаланилади.

4.Норин туманининг маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ва харажатлари:

2021 йил учун Норин тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ;

2021 йил учун Норин тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларнинг чекланган миқдори 2-иловага мувофиқ;

2021 йил учун Норин тумани бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 92 491 429.0 минг сўм этиб тасдиқлансин.

Ушбу Кенгаш қарорида назарда тутилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини Норин туман маҳаллий бюджети даромадлари пронозининг ижросидан қатъий назар, камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилсин.

  1. 2021 йил учун вилоят ва Норин тумани бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар 3-иловага мувофиқ қабул қилинсин.

Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан Норин тумани маҳаллий бюджетининг ажратмалар нормативлари ўрнатилган тартибда Норин тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

  1. 2021 йил учун Норин тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори 795 716.0 минг сўм этиб белгилансин.
  2. Норин тумани маҳаллий бюджетининг захира жамғармаларини шакллантириш:

2021 йил учун Норин тумани бюджети захира жамғармаси ҳажми
1 279 826.0 минг сўм миқдорида белгилансин.

Норин тумани бюджетининг 2021 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида
1,0 фоизи миқдорида шакллантирилиши белгилаб қўйилсин.

тумани бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдори ошган ҳолларда тегишли бюджетлар захира жамғармаларининг белгиланган миқдорлари қайта кўриб чиқилмаслиги;

тумани бюджетининг захира жамғармасига юқори турувчи бюджетдан ажратилган тақдирда ушбу Кенгаш қарорига ўзгартиришлар киритилмаслиги инобатга олинсин.

  1. 2021 йил учун Норин тумани маҳаллий бюджети даромадларини шакллантиришда солиқларнинг қуйидаги турлари Норин тумани бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши;

-жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

-жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

-жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

-қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

-юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

-юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

-айланмадан олинадиган солиқлар.

9.Қуйидагиларга асосан вилоят маҳаллий бюджети ҳамда Норин тумани маҳаллий бюджети ўртасида  тақсимлансин:

-айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлари;

-қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);

-автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;

-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумлар (жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари).

10.Норин туманда оммавий дам олиш ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритишга ҳақлилиги кўрсатиб ўтилсин.

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

11.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Нурматов, туман молия бўлими (Ғ.Примқулов)ларга 2021 йилда Норин тумани маҳаллий бюджети харажатларини амалга оширишда қуйидагиларга қаратсин:

-тумани ҳокимлигининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш Норин тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириш;

-тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар маҳаллий бюджетни биринчи навбатда иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

-чорак якуни бўйича ушбу Кенгаш қарорининг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимяти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорда бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса Норин тумани вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиш вазифаси юклатилсин.

  1. Норин тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга:

-ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштириш;

-тумани маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар тегишинча Норин  тумани ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш;

-тумани бюджетининг қўшимча манбалари 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Нурматов, туман молия бўлими мудири Ғ.Примқуловга:

туман ҳокимлиги ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини халқ депутатлари Норин тумани Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.

  1. Норин тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритсин.
  2. “Норин овози” газетаси (Н.Хасанов), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Т.Комилжонов)ларга ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий WЕБ сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида  эълон қилиш вазифаси топширилсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва Норин тумани ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

         Халқ депутатлари Норин тумани

         Кенгаши раиси, туман ҳокими                                   Д.Кадиров

Ob-havo

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyat Norin tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.norin.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.