КОРРУПЦИЯ - НИМА?!

  Бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь кунги "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни алоҳида эътиборга лойиқдир. Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда "коррупция", "коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик" ва "манфаатлар тўқнашуви" каби тушунчаларга изоҳ берилган.

Мазкур қонунда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги,  коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.

  Яна бир муҳим ҳодиса, Президент фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (агентлик) ташкил этилди. Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентлик Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор. Фармон билан агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.

 

 Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

бўлим ҳарбий прокурори,

адлия майори

Ш.Ў.Мухамеджанов  

 

Ob-havo

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyat Norin tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.norin.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.