“Мовий осмон” остидаги музей
Норинда туризмни ривожлантириш, муқаддас қадамжолару зиёратгоҳларни обод қилиш бўйича муайян ишларга киришилди. Ҳозирда “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни “Мовий осмон” остидаги музейга айлантириш” Давлат илмий-техника дастурлари олиб бориляпти. Бундан бир неча йил аввал қаровсиз ётган “Хаққулота мақбараси” ҳам замонавий қиёфа касб этган
Асрлар давомида шўр ва нам таъсирида нураб кетган девор ва маданий қатлам қаришмаларида фавқулодда ноёб, жаҳон туристларининг диққат-эътиборини ўзига тортувчи, оташпарастлик диний эътиқоди билан боғлиқ топилмалар чиқди. Ва ушбу ҳудуд Оташпарастлик ибодатхонаси экани ўз тасдиғини топди.
Олиб борилаётган археологик тадқиқотлар, соҳани янги илмий маълумотлар билан бойитиш, Ватанимиз қадим ўтмишини асосли тарзда ёритиш, Республикамизда ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга қаратилган.






