Умумтаълим мактабларида ўқув йили тугаб, болажонлар ёзги каникулга чиқадилар. Уларнинг ёзги ҳордиқ олишларини мазмунли ташкил этиш доимо эътиборда.

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёзги мавсумда “Норин” болалар оромгоҳи тўрт сменада ташкил этилиб,  дам олувчи болажонларни  ўз бағрига олади.

Туман ҳокими Жўрабек Нурматов оромгоҳда ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди ва зудлик билан соҳага дахлдор раҳбарларга ҳудудни ободонлаштириш, дам олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисида кўрсатмалар берди.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

https://t.me/norin_tuman_hokimligi/83956