Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, муҳтарам президентимиз томонларидан яратиб берилаётган имконият ва шароитлардан кенг фойдаланган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва кичик бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратилиб, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда ва аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагиларга асосан, тадбиркорларга яратиб берилган имконият ва шароитлар натижасида бугунги кунда Норин туманининг ўзида жами 9,4 гектар ер майдонида 5 та ҳудудда Кичик саноат зонаси ташкил этилди. Ушбу кичик саноат зонасига қиймати 125,4 млрд.сўмлик 83 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш ҳисобига 1617 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Жумладан, Норин тумани Бобур МФЙ ҳудудида ташкил этилган жами ер майдони 2,0 гектар бўлган “Ўзбекистон” кичик саноат зонаси ҳудудида белгиланган тартибда умумий қиймати 18,2 млрд.сўмлик бўлган (шундан, ўз маблағи 13,2 млрд.сўм, банк кредити 5,0 млрд.сўм) 23 та лойиҳалар жойлаштирилган бўлиб, уларни амалга ошириш натижасида 379 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ушбу кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “NORIN JASMINA TEKSTIL” МЧЖ (жамият раҳбари Бегижонов Жавохир, 23 ёш) томонидан 0,08 гектар ер майдони негизида умумий қиймати 2,0 млрд.сўм (шундан, ўз маблағи 1,4 млрд.сўм, банк кредити 0,6 млрд.сўм) бўлган “Текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушурилиши натижасида 70 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда энг юқори сифатли тикув машиналардан фойдаланган ҳолда мазкур лойиҳанинг синов ишлари якунига етказилиб, ишга тушурилди, 70 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, иш фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 100 фоиз ички бозорларга йўналтирилади. Келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга чиқариш режалаштирилган.
- Йиллик қуввати 600 минг дона текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарилади;
Қадрли дўстлар!
Барчангизнинг хабарингиз бор, 20 август мамлакатимизда Тадбиркорлар куни деб эълон қилинган. Тадбиркорлар ҳафталиги эълон қилиниб, уларнинг муаммо ва таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб ҳал этилмоқда. Президентимиз икки маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказадилар.
Бу йилдан эътиборан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди. Вилоятимизнинг олти нафар кўзга кўринган тадбиркорлари биринчилардан бўлиб ушбу мукофотга лойиқ деб топилди. Келгуси йилларда тадбиркорларимизга кўкрак нишони соҳиблари кўпайишини ва бардавом бўлишини тилаймиз.
Бугунги очилаётган корхона раҳбарияти ва ишчиларига ҳам омад тилаймиз.






