Янгиқўрғон туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари Норин туманидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Норин туманидаги маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қамбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Делегация аъзоларининг биринчи манзили Юқори Чўжа маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан “Сарвинозим текстил” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган.

Кичик корхонада ташаббускор тадбиркор жалб этилиши натижасида 50 нафар ишчи ўрни яратилди.