Масжидларда фуқаролар қабули ташкил қилинди.

Норин туманидаги имом хатиблар, расмий отинойилар, маҳаллий домлалар, оқсоқоллар ва зиёлилардан иборат ”Маслаҳат кенгаши” томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари фуқаролар мурожаати бўйича қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ҳам тумандаги 9 та жомъе масжидларда туман аҳолисининг турли хил муаммолари ўрганилди, фуқароларнинг Ҳаж ва Умра зиёратлари юзасидан, никоҳ, мерос, ажрим ва бошқа ижтимоий масалалардаги сўровлари тингланди. Уларнинг муаммоларига ечим изланди, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Масжидларда “Маслаҳат кенгаш”лари томонидан ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.