Норинда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбири бошланди
Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.
Бу эса туманимизда ҳам кенг миқёсда ўтказилган «Яшил макон» тадбири лойиҳасида кўчат экишни яхши кўрадиган, меҳнатсевар, ҳалол, бобо деҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди.
Эндиликда туманда кўчат экиш «Яшил йиллик» тадбири янада кенг миқёсда давом этади. Ҳозирда бу борадаги ишлар Норин тумани ҳудудидаги таълим масканлари бўйлаб ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.
Туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида сектор рахбарлари ҳамда нуронийлар иштирок этган тадбирда миллий лойиҳа доирасида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.
Норин туманида “Яшил макон” долзарб 40 кунлик доирасида йил якунига қадар 476200 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш кўзда тутилган.






