ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НОРИН ТУМАН КЕНГАШИНИНГНАВБАТДАГИ 46-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

1.Тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг IV-чорак давомида масъул идоралар томонидан худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни комплекс ташкил этиш юзасидан “Йўлхаритасини” тасдиқлаш тўғрисида

2.Норин туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида туман адлия бўлимининг 2022 йил 9 ойда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

3.Норин тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича III-чорак якунида амалга оширилган ишлари тўғрисида4.Норин туманида 2022-2023 йиллардаги куз-қиш мавсусига тайёргарлик кўриш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ҳақида5.Жиноят ишлари бўйича Норин тумани суди ҳамда Иқтисодий ва Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судлари раисларининг 2022 йил 9 ой давомида одил судловни амалга ошириш борсида олиб борган ишлари ҳақида

6.Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Н.Холмирзаеванинг 2022 йил III-чорак давомида тиббиёт соҳасида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳақида

7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижросига мувофиқ ҳамда жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқларига ижросини таъминлаш бўйича туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9-ойлик ижроси тўғрисида

8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норин туманидаги Халқ қабулхонасининг “Маҳаллалар бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш ҳамда мурожаатларнинг таҳлили юзасидан” юборган ахборот хатини кўриб чиқиш ҳақида9. Халқ депутатлари Норин туман Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида

10.Халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг 16-Полвонкўл сайлов округидан сайланган депутат Каримов Хусниддин Хабибуллаевичнинг депутатлик ваколатини муддатдан олдин тугатиш тўғрисида