Норин туманида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан “Ал хилол” тантаналар мажмуасида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Шодиёнада туман ҳокими Жўрабек нурматов ҳамда сектор раҳбарлари барча соҳа вакилларини халқ дардига дармон бўлишларида куч-қувват тилаб ўз совғаларини топширишди.
Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ҳам тақдим қилинди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Наимахон Холмирзаева тантана иштирокчиларига эзгу тилаклар билдирди.
Маданият бўлими вакиллари томонидан куй-қўшиқлар янграб байрам дастури юқори кайфиятда ўтказилди






