Норин тумани 14-сонли ихтисослашган умумтаьлим мактабида Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда "Зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш " мавзусида, "Биз зўровонликка қаршимиз" шиори остида Норин туман ИИБ ЖХХ ХҚМБ катта инспектори ва ВЕМБ инспектор психолог билан ҳамкорлигида ўқувчи қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан Жиноят ишлари бўйича Норин туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Г.Жўраева томонидан жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, товламачилик ва зўравонликка асосий сабаблар бўлиши мумкун бўлган масалалар тўғрисида айтиб ўтди ҳамда ўқувчи қизларга керакли бўлган тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида қизлар томонидан қонун доирасида ўзлари қизиқтирган саволлар берилди ва саволларига керакли жавоб олишди






