2022-2023 йил куз-қиш мавсумида ижтимоий соха объектларини ҳамда аҳолини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида Норин туманидаги ижтимоий соха объектлари 100 % кўмир маҳсулоти билан таъминланган, аҳолига режалаштирилган 17 минг тонна кўмир маҳсулотининг қарийб 10 минг 500 тоннаси режага нисбатан 61.7 % кўмир маҳсулоти аҳоли эхтиёжи учун етказиб берилди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жўрабек Нурматов бугун мазкур кўмир омборида бўлиб, жараёнлар билан танишди ва қишга тайёргарлик бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Бугунги кунда Норин тумани “Кўмир омбори”да аҳоли эхтиёжи учун 430 тонна кўмир захираси мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда фуқароларга етказиб бериб келинмоқда






