ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛМОҚДА
Норин тумани аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида шароити оғир бўлган бир қатор маҳалла йўллари дастурига киритилиб, амалий ишлар орқали ички йўллар инфратузилмаси яхшиланишига эришилмоқда. Жумладан, Амур Темур кўчасида ҳам 3,2 метр масофада шағаллаш ишлари ҳамда 7 км ички йўлларни цемент битон қоплама қуриш учун ерини тайёлаш ишлари бажарилмоқда.
Бугун туман ҳокими Жўрабек Нурматов мазкур маҳаллада бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишишди.






