
Туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Катта-Оқтовлиқ маҳалласида “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Катта Оқтовлиқ маҳалла кўчаларида обод қишлоқ дастурига асосан ички йўллари равон ҳолатга келтирилмоқда. Жами 1,5 км. йўл бетон қопламали йўл қилинмоқда.
Бугун туман ҳокими Жўрабек Нурматов мазкур маҳаллада бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишишди.
Ёзда чанг, қишда лой бўлган кўчалар бугун текис ва равон бўлаётганидан маҳалла аҳли беҳад мамнун






