Амалий семинар

Норин туман Юқори Чўжа маҳалла фуқаролар йиғини биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18-июндаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 380-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси, фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари, Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин- қизлар фаоли, профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик масалалари кўрсатиб берилди.

Мазкур семинарда туман ҳокими Жўрабек Нурматов ва сектор раҳбарлари бешлик вакилларига тавсия ва таклифларини бердилар.

Шунингдек, семинарда тумандаги 3-сектор ҳудудига қарашли маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин- қизлар фаоли, профилактика инспекторлари иштирок этди.