Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

 

Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган бўлиб, бу уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.

 

Бугун Норин тумани ҳокимлиги ходимлари ва туман ташкилотларида фаолият кўрсатаётган давлат хизматчилари тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.