#сайёр_қабул
Навбатдаги сайёр қабул "Тегирмонбоши" ҳамда "Мирсултончек" маҳалласида яшовчи фуқароларига бўлиб ўтди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Туман ҳокими Жўрабек Нурматов, тегишли идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган ушбу қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди.
Қабулда фуқаролардан уй-жой, соғликни тиклаш, кўмир, йўл ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда.







