#Инфратузилма

“ҚУЮЛТЕПА” – ОБОД МАҲАЛЛАГА АЙЛАНАДИ.

Наманган вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жорий йил бошидан "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури ва бошқа лойиҳалар орқали бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинди. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Норин туманидаги “Қуюлтепа” маҳалласида бўлди.

Мазкур маҳаллада дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар кўламини, бу борада аҳоли ва нуронийлар фикрини ўрганди.

Энг аввало, ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йўлларни ободонлаштириш, томорқа маданиятини шакллантириш, хонадонларда тозалик, кўчалар ободлигига эришиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мақсад шуки, бу йил “Қуюлтепа”да аҳоли хонадонлари ва фуқаролар йиғини биноси, мактаб замонавий кўринишга келтирилиши билан яқин кунларда маҳалла бутунлай кўркам қиёфа касб этади.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.