#Ўрганиш
Наманган вилоятидаги Мудофаа ишлари бўлимларида ходимлар ҳамда чақирилувчиларга қулайлик яратиш эътиборда.
Хусусан, шу кунларда Норин тумани мудофаа ишлари бўлими биносида кенг кўламли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Норин туман мудофаа ишлари бўлимлари биноларида яратилаётган шароитларни ўрганди.
Жумладан, чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказиладиган хоналардаги зарур жиҳозлар, иссиқлик, сув, электр, компьютер ҳамда видеокузатув ускуналари билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди.
Камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.








