Бугун Норин туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман тиббиёт бирлашмасининг барча ходимлари иштирокида "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Маънавият ва маърифат Кенгашидаги маърузаларининг мазмун моҳияти, шукроналик, тинчликни қадри, ватанпарварлик, ғурур ифтихор туйғулари, барча инсонларда дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман Маънавият бўлими раҳбари Малика Таджибаева юқоридаги масалалар бўйича, тиббиёт бирлашмаси ўринбосари М.Собиржоновнинг Янги Ўзбекистон газетасида чоп этилган Ватанпарварлик мавзусидаги мақоланинг мазмун моҳияти тўғрисида маърузалари тингланди.Тадбир сўнггида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Наима Холмирзаеванинг соҳага оид фикр-мулоҳазалари тингланди.








