Туманимиз кўрсаткичлари факт ва рақамларда:

- Туман марказидаги  кўп қаватли уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа абъектларини канализация тизимини қуриш учун 17 345,1млн сўм маблағ ажратилди. 2020 йилда молиялаштирилган маблағ 9 495,4 млн сўм, 2021 йилда эса 3 743,7 млн сўм молиялаштирилган. Бугунги кунгача 13 239,1 млн сўмлик ишлар бажарилди.

- Қўрғонча” маҳалласи ҳудудида жойлашган 49-сонли мактабгача таълим ташкилоти Дастур асосида қайтадан қурилди.

120 нафар болажонларни ўз бағрига олган мактабгача таълим ташкилоти учун давлат бюджетидан 4 380 349 519 сўм маблағ ажратилди. - Тегирмонбоши” маҳалласида лойиҳа қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этувчи “Мустаҳкам савдо сервис МЧЖ” хусусий шифохонаси тадбиркор Насибахон Рустамова томонидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбиркор 30 та янги иш ўрни яратган. - Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги 20-умумтаълим мактаби ўқув биноси учун 7.9 млрд. сўм маблағ йўналтирилиб, мукаммал қайта қурилди ва , янги 420 ўринли бино барпо этилди.

- Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Норин туман  ихтисослаштирилган мактаби очилди. 570 ўринга мўлжалланган таълим маскани қурилиши учун 14 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Норин туманидаги “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода иш бошлади. Маҳалла марказига айланаётган МФЙ биноси Ровотга ўзига хос кўрк бағишлади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан мебеллар тўплами ҳамда компьютер жиҳозлари билан ҳам таъминланди. - NORIN QALDIRG’OCHI” хусусий корхонасининг болалар аравачалари ва велосипедлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бугунги кунда болалар велосипедларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига асосан 100 фоизга, болалар аравачаларини ишлаб чиқаришни 20 фоизга маҳаллийлаштиришга улгурган. Келгусида дастур давомида қолган маҳсулотларни ҳам тўлиқ маҳаллийлаштириш режалаштирилган.- Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида АТ “Халқ банки”биноси янги бинода ўз фаолиятини бошлади. - Аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштириш мақсадида Хўжақўрғонча маҳалласида оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. Қишлоқ врачлик пункти биноси ўрнида қад ростлаган мазкур иншоот учун бюджет маблағларидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. 6 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳли учун тиббиёт масканининг очилиши унутилмас қувончларни ҳадя этди.- 18-сонли умумтаълим мактаби "Обод қишлоқ" Дастури доирасида мукаммал таъмирланди.Ўтган йили "Билимлар куни" арафасида кўркам қиёфага эга бўлган таълим маскани фойдаланишга топширилган эди.