Норин туманида сувни тежаш, экин майдонига “оби ҳаёт”ни етказиб бериш сарф-харажатларини қисқартиришга доир аниқ саъй-ҳаракат изчил давом эттирилмоқда.

Шунингдек, дала ер майдонларига фермерлар томонидан маҳаллий ўғит чиқариш, дала четларини, ариқларни тозалаш, ички ариқ-зовурларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими мазкур объектларда бўлиб, бетонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишиб,  ишни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.