Ҳалқимиз йилдан йилга томорқа қўшимча даромад манбаси эканини яхши англаган ҳолда йилига 2-3 маротаба ҳосил олишни кўзлаб иш юритиши натижасида етиштирилаётган ҳосил миқдори ҳам ортиб бормоқда. Мазкур юмушларга Норин туманидаги 57 та маҳаллада алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, “Норинкапа” ММТП ҳудудидаги "Музаффар олчазори" боғдорчилик хўжалиги кўп тармоқли бўлиб ҳозирги кунда боғ ораларига картошка экиш ишлари жадал бошланган. Плёнка остига экилган картошка уруғлари бўй кўрсатмоқда. Хўжалик раҳбари бу билан чекланмай 200 тонна маҳсулот сақлаши учун махсус совитиш омбори ва ва иссиқхона шароитида банан етиштириш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Бундан ташқари Тўрт фаслда ҳам тиним билмайдиган тадбиркор кичик томорқасида банан кўчатларини етиштирмоқда. Банан кўчатларини ерга қадагандан сўнг 6 ойдан кейин секин-аста мевалари етила бошлайди. Баҳор, ёз ойларида ҳаво ҳароратининг иссиқ экканлигини инобатга олиб, ҳосил мўл ва баракали бўлади. Битта банан дарахти 23-24 килогача, донага ҳисобласа, 300-350 таггача мева бериши мумкин. Маҳсулотнинг харидорлиги ҳисобга олинса, унинг савдосидан келаётган даромад ҳам мақтагулик даражада. Дарахтларнинг табиат ва инсон ҳаётида қанчалик муҳим аҳамиятга эга экканлигини барчамиз яхши биламиз, – дейди тадбиркор.

Банан мевалари ҳосилга кирган пишиб етилиш арафасида. Боғдорчилик ташкил этган тадбиркорнинг олиб бораётган фаолияти натижасида маҳалладаги ишсизлар бандлиги таъминланиб, даромади ортмоқда. Албатта, карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бандликни таъминлаш ва реал даромадини ошириш энг муҳим вазифадир.

Бу борада Норин туманида йўлга қўйилган лойиҳалар истиқболда кутилган самара бериши шубҳасиз.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.