Кумуш тола ҳосили учун илк қадам
Норин туманида қурт боқиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин бошланди.
Бугун Норин туман "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятида "2024 йил баҳорги ипак қурти боқиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни парваришлашда янгича инновацион технологияларни кенг жорий этиш, бу борада Норин тажрибасини тарғиб қилиш" мавзуида вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари, вилоятдаги масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ипак қурти боқувчи масъуллар иштирок этдилар. Семинарда дастлаб ҳудудда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида йиғилганлар иштирокида 1000 тупдан зиёд тут кўчатлари экилди.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.








