Энг аввало, юқорида қайд этилганидек, рўйхатга олиш мамлакат аҳолисининг аниқ сонини, таркиби ва яшаш шароити ҳақидаги маълумотларни билиш имконини беради. Асосийси, бу натижаларни умумлашган, яъни шахссизлантирилган кўринишда турли жадвалларда акс эттириш ва улардан нафақат бутун мамлакат, балки аҳолининг турли тоифалари ҳамда ҳудудлар бўйича ҳам таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Бунда аҳоли сони, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, соғлиқни сақлаш, таълим каби соҳалар бўйича батафсил маълумот тўплана- ди. Ушбу маълумотлар аҳолининг истиқбол- даги ҳисоб-китоблари ва яқин йилларда мам- лакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг устувор йўналишларини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 — Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғиладиган маълумотлар, ўз навбатида, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқти- содий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, таълим бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имкониятини кен- гайтиради. Айни чоғда улар аҳоли пунктлари инфрату- зилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қис- қа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дас- турларни ишлаб чиқишда ҳам ниҳоятда қўл келади. Масалан, одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга иш топиш ёки бошқа мақсад- ларда кўчиб юриши, бандлиги ва касби тўғ- рисидаги маълумотлар бутун мамлакат ёки унинг муайян ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш- ни режалаштириш имконини беради.