Бошланиши кутилаётган янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳамда таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида туман ҳокими Жўрабек Нуматов ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги умумтаълим мактаби фаолиятлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида ушбу синф хоналарининг ўқув йилига тайёргарлиги, зарур воситалар ва жиҳозлар билан таъминланганлиги, мактаб ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, шунингдек, бошқа йўналишлар ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.







