Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаси синф рахбарининг лавозим йўриқномаси”да синф мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. Синф раҳбарлари қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
Таъкидлаш жоизки, мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Яъни, мактабда фаолият юритувчи директорнинг барча ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлишига йўл қўйилмайди.
Мактабдаги синф раҳбарларнинг фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Учқўрғон тумани
ЮХКМ бош юрисконцульти
Г.Каримжонова






