Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсдар учун қонунчилигимиз бўйича қатор имкониятлар, улар жамиятда эркин ҳаракатланиш ва тўсиқларсиз муҳит яратиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-266-сон Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан, 2024 йил 1 октябрдан:
реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;
ҳар йили “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.
2025 йил 1 январдан белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини олиш талаб қилинади.
Белгиланган кўчалар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади.
Таъкидлаш керакки, мазкур қарорбилан жойлардаги ҳокимликларга алоҳида муҳим топшириқлар беорилдиб жумладан:
➖ ҳар йили 1 ноябргача кейинги йил учун ўзининг ҳудудидаги камида биттадан кўчани ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда унинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширади;
Энг асосийси, ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Мазкур қарорга асосан, ногиронликни белгилаш тартиби такомиллаштирилиб, аҳолига, яъни ногиронлик белгиланиши лозим бўлган шахсларга енгиллик берилмоқда. Бу қарордан кўзланган мақсад, ногиронлик белгиланадиган шахслардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, даволаниш муддатлари бўйича талаблар бекор қилиниши ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланиши, психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланиши назарда тутилган.
Юридик хизмат кўрсатиш маркази
Бош юрисконсульти
Гулнора Каримжонова






