Никоҳ тузишни ҳоҳловчи шахслар  белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этгандан кейин бир ой ўтгач шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар бўлганда ( ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисида гувоҳнома, вояга етмаганнинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиши-эмансипация) ФҲДЁ органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат берилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда

 (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисида гувоҳнома ва бошқалар)  никоҳга ариза берилган куни тузилиши мумкин.

 

       Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига асосан кўриб чиқилади ва етарли асослар бўлганда шунингдек  ФҲДЁ органининг ташаббуси билан муддат уч ойгача узайтирилади.

        Никоҳга белгиланган намунадаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида, барча саволларга аниқ ва тўлиқ  жавоб берган ҳолда тўлдирилади. ФҲДЁ органи томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгилнган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган холатларда, эллик ёшгача никоҳ  тузувчи шахслар ОИВ –инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтадилар. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги  тиббиёт муассаси томонидан бепул ўтказилади. Никоҳланувчи шахслар 50 ёшдан ошган бўлса  уланинг розилиги  билан тиббий кўрикдан ўтказилади

       Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш деб  белгиланган.(Оила кодекси 15 модда)                                                                                                                                                    Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда ( ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилини -эмансипация),  никоҳга киришни ҳоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ   давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

       Mаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан  никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ  муносабатларига киришиш, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар,томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш, уйлантириш, никоҳ ёшига етмаган шахс  билан никоҳ тузишга  доир диний маросимни амалга ошириш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

      Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.

         Агарда  никоҳланувчи шахсларни лоақал биттаси рўйхатдга олинган бошқа никоҳда  турган шахслар ўртасида, насл-насаб шажараси бўйиича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан, опа-сингиллар билан, шунингдек фарзандликка олувчилар билан  фарзандликка олинганлар  ўртасида, лоақал биттаси руҳияти бузилиши сабабли суд томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида  никоҳ қайд этилишига йўл қўйилмайди.( Оила кодекси 16 моддаси ).

        Никоҳни расмийлаштириш, ариза берилган ФҲДЁ  органидан  бошқа  ФҲДЁ органида  ҳам  амалга оширилиши мумкин. Бунда, ФҲДЁ  органи никоҳланувчи шахсларнинг хоҳишига кўра бошқа ФҲДЁ органига берилган аризани жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)  орқали электрон ахборот тизимидан олади ва белгиланган тартибда никоҳни расмийлаштиради. Ариза қабул қилган ФҲДЁ бўлими эса никоҳ қайд қилинганлиги ҳақида аризага    белги киритади.

 

        Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органи никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда  текширув натижалари билан  хабардор эканлиги ишонч ҳосил қилгандан сўнг никоҳни қайд этади. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали,шунингдек тиббий кўрикдан ўтганлиги хақидаги маълумотнома мавжуд бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.