Норин туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан 2024 йил 4-чорагида ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ОАВ воситалари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди.

Мулоқотда давлат инспекторлари томонидан 2024 йилнинг 4 чораги давомида Ўзбекистон Республикасининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун, қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма давлат инспекторлари томонидан ҳудудларда 127 маротаба назорат тадбирлари олиб борилди. Олиб борилган назорат тадбирлари давомида 35 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 35 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилиб 20 млн. 350 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилгани ва фуқаролар томонидан табиатга 4 млн 210 минг 300 сўм миқдорида зарар етказилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, инспекторлар томонидан 13 млн. 057 минг сўм маъмурий жарима ва 3 млн 263 минг сўм табиатга етказилган зарарлар давлат фойдасига ундирилган.

Таъкидлаш лозимки бошқарма инспекторлари томонидан Сув, ер ресурслари, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 1 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан 9 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 6 млн. 300 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарималар ундириб олинган.

Шунингдек, вилоятимиз миқёсида “Тоза ҳаво” ойлиги давомида 500 дан ортиқ автомобилларда автотранспорт воситасидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан атмосферани ифлосланишини ва уларнинг зарарлилик даражасини аниқлаш ишлари амалга оширилган ва ҳозирда профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Шу билан бирга экология бошқармаси инспекторлари профилактик назорат рейд тадбирлари натижасига асосан хазонларни, ўсимлик қолдиқларини ва қурилиш материаллари ҳамда битумни очиқ аланга олдириб ёқиш ва бошқа табиатга зарар етказиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилаётгани таъкидланди. Ушбу назорат тадбирлари давомида 9 нафар хуқуқбузарга нисбатан 1 млн 100 минг сўмлик жарима қўлланилди ва давлат фойдасига ундирилди.

Шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича 22 нафар фуқарога нисбатан 3 млн 898 минг сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.