Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ONLINE тартибида олиш имконияти жорий қилинди. Эндиликда фуқароларимиз ФҲДЁ бўлимига навбат олиб ўзларини маблағларини сарфлаб ёки бўлмасам вақтларини сарфлаб боришлари учун эҳтиёж йўқ. Эндиликда фуқароларимиз ушбу хизматдан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланишлари мумкин яъни фуқароларимизга таниш бўлган MY GOV UZ портали орқали фуқаролар бунда албатта MY GOV UZ порталига кириб ушбу хизматдан фойдаланиш учун саҳифани яратишлари лозим бунда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома калитини киргизишса албатда янги саҳифа очилади ва фарзандининг туғилганлик ҳақидаги маълумотларини тўлдиради ҳамда гувоҳнома тақдим этилиши етказиб берилиши лозим бўлган манзил аниқ кўрсатилиши лозим. Албатта кейинги қадам ушбу гувоҳнома учун тўлов амалга ошириш учун инвойс яратилади. Ушбу инвойсга асоcан фуқароларимиз туғилганлик ҳақидаги бирламчи яъни дастлабки гувоҳнома олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 % ва почта харажатларини тўловларини амалга оширади ва ФҲДЁ органи ушбу буюртмани қабул қилганидан кейин бир иш куни давомида ушбу гувоҳномани чоп этади ҳамда почта хизматига тақдим этади. Почта хизмати томонидан кўрсатилган манзилга етказиб берилиши таъминланади. Шунингдек фуқароларимизга фақатгина бирламчи гувоҳномани олиш эмас балки туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномани ONLINE режимида олиш мумкин.
Норин туман адлия бўлими ФҲДЁ
бўлими 2-тоифали инспектор
Джураева Гулчаман Махамаджановна






