Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган ташаббусли бюджет (openbudget.uz) “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали Норин туманидаги 14-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб-интернатининг иссиқлик тизимини таъмирлаш, мактаб ҳудудини асфальтлаш ҳамда ҳожатхона қуриш ишлари учун. “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 1411 та энг қўп овоз  тўплаб 914 миллион сўм маблағ  иссиқлик тизимини таъмирлаш, мактаб ҳудудини асфальтлаш ҳамда ҳожатхона қуриш ишлари учун ажратилди. Ҳозирги кунда Норин туманидаги 14-сонли ИДУМИ ҳудуди  асфальтланиб ҳожатхона ва иссиқлик тизими таъмирлаш ишлари давом этмоқда.