2021 йил якунлари бўйича 1-КБ ШАКЛИ (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги статистика ҳисоботини  2022-йил йилнинг 26-феврал кунидан кечикмай  тақдим этилиши кўрсатилган.

 Мазкур статистика ҳисоботини тақдим этувчи юридик шахс (респондент) e-Stat4.0 тизимидаги шахсий кабинетига www.hisobot.stat.uz веб платформа орқали  фирманинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ)дан шартли равишда фойдаланган ҳолда тақдим этиши лозимлигини ёҳуд ЭРИси мавжуд бўлмаган ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетган бўлса ёки муддати тугаётганлигини ўз вақтида аниклаб, олдиндан янгилаш чораларини кўриш ҳамда  ушбу ҳисоботни  ўз муддатида тақдим этиш  сўралади.

Агарда Сиз раҳбарлик қилаётган фирма  томонидан 1-КБ ШАКЛИ (йиллик) “микрофирма ва киcҳик корхонанинг 2021-йил учун ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаса, «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 215, 267, 294 ва 36-моддаларига ёки 32-модда асосида “Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат” деб баҳоланиб асосан белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз!

(Туманда барча  давлат рўйҳатдан ўтган тадбиркорлар тақдим этишлари шарт)

 

НОРИН ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ!