Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди.

Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган бўлиб, Жумладан;-Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; - ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; - рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; -рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Ушбу тадбир орқали энг аввало Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланадиб Жумладан; -Аҳолини аниқ сони -Ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни боғчаларга жалб қилишиимиз, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантиришга -Аҳоли бандлиги маълумотларига асосан эса фуқароларимизнинг иш билнад таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўзимизда иш ўринлари яратишга - Аҳоли саломатлигини ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилишига - Маҳаллаларнинг инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфалтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилашга -Хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй жойларга бўлган талабларини қондириш мақсадида, мақсадли дастурлар ишлаб чиққан ҳолда уларга қулай нархларда уй-жой билан таъминлашга -Маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотлари шакллантирилади. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!!!

       Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин.Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади.Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади.Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.Аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланади.

                                                                                                                                                                                             2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун). Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.