Норин туманида 2020-2022 йиллар инвестиция дастури доирасида туризм сохасини риводлантириш йўналиши бўйича "Norin Globex Avtotrans" МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,0 млрд сўм бўлган 20 ўринли замонавий мехмонхона лойихаси амалга оширилди.

Бугунги кунда хорижий ва махаллий мехмонларга хизмат кўрсатилмоқда. 2022-2024 йиллар дастури доирасидаяна 2 та туризм йўналишидаги умумий қиймати 2,0 млн. долларлик лойиҳалар амалга ошириш юзасидак лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши туманимизнинг туризм жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Норинда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбири бошланди

Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.

Бу эса туманимизда ҳам кенг миқёсда ўтказилган «Яшил макон» тадбири лойиҳасида кўчат экишни яхши кўрадиган, меҳнатсевар, ҳалол, бобо деҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди.

Эндиликда туманда кўчат экиш «Яшил йиллик» тадбири янада кенг миқёсда давом этади. Ҳозирда бу борадаги ишлар Норин тумани ҳудудидаги таълим масканлари бўйлаб ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида сектор рахбарлари ҳамда нуронийлар иштирок этган тадбирда миллий лойиҳа доирасида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Норин туманида “Яшил макон” долзарб 40 кунлик доирасида йил якунига қадар 476200 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш кўзда тутилган.

Масжидларда фуқаролар қабули ташкил қилинди.

Норин туманидаги имом хатиблар, расмий отинойилар, маҳаллий домлалар, оқсоқоллар ва зиёлилардан иборат ”Маслаҳат кенгаши” томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари фуқаролар мурожаати бўйича қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ҳам тумандаги 9 та жомъе масжидларда туман аҳолисининг турли хил муаммолари ўрганилди, фуқароларнинг Ҳаж ва Умра зиёратлари юзасидан, никоҳ, мерос, ажрим ва бошқа ижтимоий масалалардаги сўровлари тингланди. Уларнинг муаммоларига ечим изланди, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Масжидларда “Маслаҳат кенгаш”лари томонидан ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.

Янгиқўрғон туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари Норин туманидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Норин туманидаги маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қамбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Делегация аъзоларининг биринчи манзили Юқори Чўжа маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан “Сарвинозим текстил” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган.

Кичик корхонада ташаббускор тадбиркор жалб этилиши натижасида 50 нафар ишчи ўрни яратилди.

Pudrat qurilish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi tashkilotlar (davlat statistika organlari tomonidan belgilangan  ro‘yxat bo‘yicha) 

12- narx (qurilish) shakli  xarid qilingan asosiy qurilish materiallari,qismlar va konstrutsiyalar narxlari to‘g‘risidagi hisobotni

 hisobot davridan keyingi oyning                                 17  sanasidan kechiktirmay elektron shaklda internet tarmog‘i vositasida,  davlat statistika hisobotlarini elektron ko‘rinishda yig‘ish  avtomatlashtirilgan tizimi   Hisobot.stat.uz veb sayti orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim taqdim etishingiz so‘raladi.

             

Norin tuman statistika bo‘limi         tel: 61-23-190