Янгиликлар
Бугун Норин тумани ИИБ биносида “Ҳоким ва профилактика инспекторлари”нинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, сектор раҳбарлари ва туман ИИБ ходимлари ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Туман раҳбари туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида қилиниши зарур бўлган ишларга тўхталиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Ҳудудлардаги ишлар таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Алоқа линиялари муҳофазаси – сифатли интернет гарови
Бугунги кунга келиб, ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, нафақат кундалик ҳаётимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Албатта ахборот-коммуникация технологиялари самарали ишлашида алоқа линияларининг ўрни беқиёсдир. Алоқа линияларидаги қисқа муддатли узилиш ёки тўхталишлар фуқароларга кўрсатилаётган интернет хизмати сифати пасайишига ёки умуман тўхташига сабаб бўлиши мумкин.
Алоқа линиялари муҳофазасини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сонли қарори билан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари” тасдиқланган.
Мазкур Қоидада, алоқа линияларининг ҳимоя зонасида(ҳар икки томондан 2 метрдан) телекоммуникация эгаларининг розилигисиз турли қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, ҳар хил иншоотлар ўрнатиш, тупроқни текислаш ёки чуқурлатиш, бетон тўсиқлар қуриш, кўп йиллик дарахтлар ва мевали кўчатлар экиш, чиқиндиларни ташлаш, оғир юкларни ва автотранспорт воситаларини тўхтатиб қўйиш, кабел линия иншоотларини жойини ўзгартириш ер сатҳини суриш текислаш, коммуникация иншоотларини олиб ўтиш каби ҳар турдаги ишлар, турли ҳажмдаги қувурларни тушириш ва сақлаш таъқиқланган.
Алоқа линияларини муҳофаза ҳудудларида ишларни, алоқа линиялари эгалари билан келишгандан сўнг, вакил иштирокида ишлар олиб бориш тартиби ҳамда ушбу Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва алоҳида шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгиланган.
Ҳокимликлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар алоқа коммуникацияси эгаларига ушбу коммуникацияларнинг шикастланишининг олдини олишда ва барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан мазкур Қоидалар талабларини таъминлашда ўз ваколатлари доирасида ёрдам беришлари;
шунингдек, алоқа линиялари ва иншоотларини ҳимоя ҳудудларида тегишли рухсатномасиз ишлаш ва бузиш, бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари ҳамда етказилган зарарни қоплаш белгиланган.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси ва “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали томонидан алоқа линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш бўйича огоҳлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар томонидан алоқа корхоналаридан тегишли рухсатномалар олмасдан, уларни вакиларини чақирмасдан алоқа линияларини муҳофаза зонасида ер қазиш ишларини олиб боришлари натижасида 4 та ҳолатда алоқа линияларига шикаст етказилган. Мазкур ҳолатлар бўйича “Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан ваколат доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 154-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари кўрилди.
Шу ўринда Норин тумани аҳолисидан, уларга кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларида узилишлар содир бўлмаслиги учун алоқа линиялари ҳимоя ҳудудларида “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари”га асосан иш олиб боришларини сўраб қоламиз.
“Ўзкомназорат” инспекцияси
Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан, Норин туманида 136 та ижтимоий соҳа объектлари ДХШ асосида бошқарилиши ҳамда 68 тасини жорий йилда модернизация қилиниши белгиланган.
Объектларда ҳисобот кунига қадар қуйидаги ишлар бажарилган: Хусусий шерик, "NORIN GAZ-SEV MONTAJ" МЧЖ, "SIFARLI TARMOQ XIZMAT" МЧЖ, "BUILDING SERVIS INVEST" МЧЖ, 68 та объектлардан 68 тасида (100%) таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.
Шунингдек, 68 та муассасаларда 118 та қозонлар ўрнатиш режасидан амалда 44 та (37 %) қозонлар ўрнатилган.
Жумладан, Таълим объектларида:51 та объектлардан 51 тасида (100%) таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган,
51 та муассасаларда 92 та қозонлар ўрнатиш режасидан амалда 36 та (38%) қозонлар ўрнатилган.
Шунингдек, 51 та муассасаларда 4736,4 тонна кўмир жамғариш режалаштирилган бўлиб тўлиқ (100%) жамғарилган.
Тиббиёт объектлари:14 та объектлардан 14 тасида (100%) таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган,
Муассасаларда 16 та қозонлар ўрнатиш режасидан амалда 9 та (56%) қозонлар ўрнатилган.
Шунингдек, 14 та муассасаларда 1025,0 тонна кўмир жамғариш режалаштирилган бўлиб, амалда 1025,0 тонна, 100% жамғарилган.
Спорт объектлари:1 та объектлардан 1 тасида (100%) таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган,
1 та муассасаларда 5 та қозонлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қозонларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 1 та муассасаларда 29,8 тонна кўмир жамғариш режалаштирилган ва тўлиқ таъминланган.
Маданият объектлари:2 та объектлардан 2 тасида (100%) таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган,
1 та муассасаларда 5 та қозонлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қозонларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 1 та муассасаларда 20,8 тонна кўмир жамғариш режалаштирилган ва тўлиқ таъминланган.

Бугун мактаблар фаолиятини ташкил этиш шўбаси томонидан 45 та умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларига ўқув–амалий семинар ўтказилиб, янги баҳолаш тизими бўйича маълумотлар берилди.
Ушбу тренингда Норин туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Э. Қутбиддинов томонидан Янги бахолаш тизими қулайлик ва имкониятлари тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Хозирга вактда фан ўқитувчилари томонидан 1-БСБ лар олиниб мезон асосида баҳолаш ишлари олиб борилмокда.












