Норин туманида сувни тежаш, экин майдонига “оби ҳаёт”ни етказиб бериш сарф-харажатларини қисқартиришга доир аниқ саъй-ҳаракат изчил давом эттирилмоқда.

Шунингдек, дала ер майдонларига фермерлар томонидан маҳаллий ўғит чиқариш, дала четларини, ариқларни тозалаш, ички ариқ-зовурларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими мазкур объектларда бўлиб, бетонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишиб,  ишни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Туманимиз кўрсаткичлари факт ва рақамларда:

- Туман марказидаги  кўп қаватли уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа абъектларини канализация тизимини қуриш учун 17 345,1млн сўм маблағ ажратилди. 2020 йилда молиялаштирилган маблағ 9 495,4 млн сўм, 2021 йилда эса 3 743,7 млн сўм молиялаштирилган. Бугунги кунгача 13 239,1 млн сўмлик ишлар бажарилди.

- Қўрғонча” маҳалласи ҳудудида жойлашган 49-сонли мактабгача таълим ташкилоти Дастур асосида қайтадан қурилди.

120 нафар болажонларни ўз бағрига олган мактабгача таълим ташкилоти учун давлат бюджетидан 4 380 349 519 сўм маблағ ажратилди. - Тегирмонбоши” маҳалласида лойиҳа қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этувчи “Мустаҳкам савдо сервис МЧЖ” хусусий шифохонаси тадбиркор Насибахон Рустамова томонидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбиркор 30 та янги иш ўрни яратган. - Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги 20-умумтаълим мактаби ўқув биноси учун 7.9 млрд. сўм маблағ йўналтирилиб, мукаммал қайта қурилди ва , янги 420 ўринли бино барпо этилди.

- Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Норин туман  ихтисослаштирилган мактаби очилди. 570 ўринга мўлжалланган таълим маскани қурилиши учун 14 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Норин туманидаги “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода иш бошлади. Маҳалла марказига айланаётган МФЙ биноси Ровотга ўзига хос кўрк бағишлади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан мебеллар тўплами ҳамда компьютер жиҳозлари билан ҳам таъминланди. - NORIN QALDIRG’OCHI” хусусий корхонасининг болалар аравачалари ва велосипедлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бугунги кунда болалар велосипедларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига асосан 100 фоизга, болалар аравачаларини ишлаб чиқаришни 20 фоизга маҳаллийлаштиришга улгурган. Келгусида дастур давомида қолган маҳсулотларни ҳам тўлиқ маҳаллийлаштириш режалаштирилган.- Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида АТ “Халқ банки”биноси янги бинода ўз фаолиятини бошлади. - Аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштириш мақсадида Хўжақўрғонча маҳалласида оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. Қишлоқ врачлик пункти биноси ўрнида қад ростлаган мазкур иншоот учун бюджет маблағларидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. 6 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳли учун тиббиёт масканининг очилиши унутилмас қувончларни ҳадя этди.- 18-сонли умумтаълим мактаби "Обод қишлоқ" Дастури доирасида мукаммал таъмирланди.Ўтган йили "Билимлар куни" арафасида кўркам қиёфага эга бўлган таълим маскани фойдаланишга топширилган эди.

Бугун Норин туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман тиббиёт бирлашмасининг барча ходимлари иштирокида "Янги ҳаёт учун,  янги Ўзбекистон учун" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Маънавият ва маърифат Кенгашидаги маърузаларининг мазмун моҳияти,  шукроналик,  тинчликни қадри,  ватанпарварлик,  ғурур ифтихор туйғулари, барча инсонларда дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди.                                                                               Ушбу тадбирда туман Маънавият бўлими раҳбари Малика Таджибаева юқоридаги масалалар бўйича, тиббиёт бирлашмаси ўринбосари М.Собиржоновнинг Янги Ўзбекистон газетасида чоп этилган Ватанпарварлик мавзусидаги мақоланинг мазмун моҳияти тўғрисида маърузалари тингланди.Тадбир сўнггида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  Наима Холмирзаеванинг соҳага оид фикр-мулоҳазалари тингланди.

#Ўрганиш

Наманган вилоятидаги Мудофаа ишлари бўлимларида ходимлар ҳамда чақирилувчиларга қулайлик яратиш эътиборда.

Хусусан, шу кунларда Норин тумани мудофаа ишлари бўлими биносида кенг кўламли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Норин  туман мудофаа ишлари бўлимлари биноларида яратилаётган шароитларни ўрганди.

Жумладан, чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказиладиган хоналардаги зарур жиҳозлар, иссиқлик, сув, электр, компьютер ҳамда видеокузатув ускуналари билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

#Инфратузилма

“ҚУЮЛТЕПА” – ОБОД МАҲАЛЛАГА АЙЛАНАДИ.

Наманган вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жорий йил бошидан "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури ва бошқа лойиҳалар орқали бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинди. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Норин туманидаги “Қуюлтепа” маҳалласида бўлди.

Мазкур маҳаллада дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар кўламини, бу борада аҳоли ва нуронийлар фикрини ўрганди.

Энг аввало, ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йўлларни ободонлаштириш, томорқа маданиятини шакллантириш, хонадонларда тозалик, кўчалар ободлигига эришиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мақсад шуки, бу йил “Қуюлтепа”да аҳоли хонадонлари ва фуқаролар йиғини биноси, мактаб замонавий кўринишга келтирилиши билан яқин кунларда маҳалла бутунлай кўркам қиёфа касб этади.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.